Линклар

Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Бангкокка борди.


Буш Таиланд раҳбарлари билан Бирмадаги сиëсий вазиятни, хусусан ҳарбий режим томонидан уй қамоғида сақланаëтган мухолифат етакчиси Анг Сан Су Чи масаласини муҳикама қилди.
“Биз кўплаб масалаларни, жумладан Бирмадаги вазиятни ва бу мамлакатда тезроқ эркинлик ўрнатилишини муҳокама қилдик. Биз мухолифат раҳбари Анг Сан Су Чининг аҳволидан хавотир олаяпмиз. Биз унинг тезроқ озод қилинишини хоҳлаймиз. Таиланд ҳукумати ҳам бу масалада худди шундай қарашда эканидан мамнун бўлдим”, - деди Буш.
Эртага Бангкокда Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг икки кунлик саммити бошланди. Президент Бушнинг учрашув иштирокчиларини халқаро терроризмга қарши курашда кўпроқ ҳамкорлик қилишга чақириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG