Линклар

Бугун Президент Жорж Буш Қўшма Штатларнинг Шимолий Кореяни нишонга олиш нияти йўқлигини, аммо айни пайтда Пхенян билан ҳужум қилмаслик келишувини имзолаш масаласи муҳокама қилинмаслигини таъкидлади.


Буш Қўшма Штатлар бошқа давлатлар, жумладан Хитой, Россия, Япония ва Жанубий Корея билан биргаликда Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасидаги бўхронни музокаралар орқали ҳал этишга ҳаракат қилишни давом эттиришини қайд этди.
Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан воз кечиши эвазига, Қўшма Штатлар билан ҳужум қилмаслик келишувини имзолашни талаб этмоқда. Қўшма Штатлар расмийлари Шимолий Корея камида бир-иккита Атом бомба яратганига ишонишмоқда.
XS
SM
MD
LG