Линклар

Айни пайтда, бугун Эрон ҳукумати Туркиянинг Ироққа қўшин жўнатиш режасидан хавотир билдирди.


Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги БМТ ва ироқликларнинг розилигисиз мамлакатга турк қўшинлари юборилиши Ироқда вазият янада кескинлашишига олиб келишидан огоҳлантирди.
Куни кеча Туркия Парламенти Қўшма Штатлар илтимосига кўра, Ироқда вазиятни барқарорлаштиришга ëрдам бериш учун мамлакатга турк қўшинлари юборилишини тасдиқлади.
Аммо Қўшма Штатлар томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув Кенгаши мамлакатга турк қўшинларини келтириш режасига қаршилик кўрсатмоқда. Кенгаш аъзолари Туркия Ироққа қўшин юбориш орқали бошқа сиëсий мақсадларни кўзлаган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Бугун Туркиянинг катта шаҳарларида Ироққа турк қўшинларини жўнатиш режасига қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилди. Полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз бергани ва кўплаб одам ҳибсга олингани билдирилди.
XS
SM
MD
LG