Линклар

Ироқнинг шимолий қисмида юз берган ҳужум оқибатида яна икки Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва бир аскар яраланди.


Америка ҳарбийларининг бугун маълум қилишича, ушбу ҳужум кеча тунда Киркўк шаҳри яқинида рўй берган. Ҳужум қилган шахслар қочиб кетишга улгурган.
Айни пайтда, Америка ҳарбийлари ироқлик шиалар етакчиси Саид Маҳмуд ал-Хасанининг Карбалодаги уйини қуршовга олдилар. Америка ҳарбийлари ал-Хасанини ҳибсга олиш-олмасликлари ҳақида маълумот беришдан бош тортдилар.
Кеча Ал Жазира телеканалида эшиттирилган аудио ëзувда Усама бин Ладин Қўшма Штатлар ичида ва ташқарисида яна худкуш ҳужумлар уюштирилиши, ҳамда Ироқ борасида Вашингтонни қўллаб-қувватлаëтган мамлакатлар ҳам нишонга олинишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG