Линклар

Бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳри яқинида юз берган ҳужум оқибатида яна бир Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва беш аскар яраланди.


Айрим хабарларга қараганда, бу ҳужумда икки ироқлик ҳам нобуд бўлган.
Айни пайтда, Америка ҳарбийлари Ироқнинг шимолий қисмида 19 кишини, шу жумладан собиқ Бағдод ҳукумати расмийларини ҳибсга олгани билдирилди. Бу одамлар коалиция кучларига ҳужум қилаëтган шахсларга қурол сотганликда айбланмоқда.
Америка ҳарбийлари шунингдек, Ироқнинг шимолий минтақаларида кўплаб қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ҳам қўлга киритганларини маълум қилишди.
XS
SM
MD
LG