Линклар

logo-print

Бугун Қўшма Штатлар Пхенянни ядровий қуроллар яратиш дастуридан воз кечишга кўндириш учун Шимолий Кореяга мамлакат хавфсизлиги борасида кафолат беришни таклиф қилди.


АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл айтишича, Президент Жорж Буш Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида Хитой Президенти билан учрашиб, мазкур хавфсизлик кафолатини тақдим қилган. Ҳозирча ушбу кафолат ҳақида батафсил маълумот берилгани йўқ.
Президент Буш бугун Бангкокда Жанубий Корея раҳбари билан учрашганидан кейин, Шимолий Корея муаммосини тинч йўллар орқали ҳал этишда яхши натижаларга эришилаëтганини қайд этди:
“Бизнинг мақсадимиз - Корея ярим оролини ядровий қуроллардан ҳоли қилиш. Шимолий Корея масаласини тинч йўллар орқали ҳал этишда яхши натижаларга эришаяпмиз”, - деди Буш. Аммо Оқ Уй раҳбари ҳужум қилмаслик келишувини имзолаш ҳақидаги Пхенян талабини рад этди.
XS
SM
MD
LG