Линклар

Бугун Бангкокда Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг икки кунлик саммити бошланди.


Малайзия Бош Вазири Махатир Муҳаммадга кўра, мазкур ташкилот хавфсизлик гуруҳига айланиш хавфи остида қолган. У АҚШ Президенти Жорж Буш терроризмга қарши кураш масаласини илгари суришига қараб, ташкилот мақсадини ўзгартириш хато бўлишини қайд этди.
Малайзия раҳбари айтишича, Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти кун тартибида савдо масалалари муҳокама қилинмаса, учрашув муваффақиятсиз бўлади.
Бангкок саммити давомида терроризмга қарши кураш ва ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймаслик муҳим масалалар сифатида муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG