Линклар

Покистон Бош Вазири Зафарулло Хон Жамолий иқтисодий ҳамкорлик ва ëқилғи захиралари хусусида музокаралар олиб бориш мақсадида бугун Эронга жўнаб кетди.


Жамолий Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий билан мулоқот қилишни режалаштирган. Икки мамлакат лидерлари, шунингдек, бир қатор икки томонлама масалалар, жумладан Афғонистон ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Афғонистон фуқаролар урушида қарши томонларни ҳимоя қилган Покистон-Эрон муносабатларида бир неча йилдан буëн таранглик вужудга келган эди.
XS
SM
MD
LG