Линклар

Ироқ полицияси коалиция кучлари ëрдамида шиаларнинг муқаддас Карбало шаҳридаги масжидлардан бирида яширинган бир неча кишини қўлга олди.


Коалиция кучлари матбуот вакили капитан Иван Морганнинг айтишича, қўлга олинган шахсларнинг фундаменталист руҳоний Моқтадо Садрга алоқаси бор ëки йўқлиги тўғрисида текширув ишлари олиб борилмоқда.
Моқтадо Садр тарафдорларининг ўтган ҳафтада мўътадил шиалар билан бўлиб ўтган қонли тўқнашувларда қўли бор, деб қаралмоқда.
АҚШ ҳаво кучлари генерали Ричард Меэрснинг айтишича, АҚШ кучлари келаси йил давомида ҳам Ироқда қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG