Линклар

logo-print

Cуд ҳукми ўзгарди


Фирдавс 2003 йил 9 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида 8 нафар йигит «Ҳизб-ут-Таҳрир»га алоқадорликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилганди. Улар орасида Ҳикмат Содиқов ҳам бор эди.

Ҳ.Содиқов 2003 йил 4 май куни қўлга олинган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаcи бўйича айбдор топилиб, 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Дастлабки суд ажримида Ҳ.Содиқов ва шерикларига конституциявий тузумни зўрлик билан ағдариш ва фуқароларнинг тотувлигини бузишга уриниш, таъқиқланган диний адабиётларни тарқатиш каби айблар қўйилганди.

Ушбу иш юзасидан 21 октябрда бўлиб ўтган апелляция судида Ҳикмат Содиқовга қўйилган айблов моддалари қайта малакаланиб, унга уч йил шартли қамоқ жазоси белгиланди ва суд залидан озод этилди. Шунингдек, дастлабки ажримда тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган Нурали Рўзибоевнинг жазо муддати ҳам саккиз йилга туширилди.

Судда иштирок этган прокуратура ходимининг изоҳлашича, Ҳикмат Содиқовга нисбатан жазонинг бунчалик енгиллаштирилишига сабаб унинг «Ҳизб-ут-Tаҳрир»нинг фаол иштирокчиси бўлмагани, бундан ташқари, ўз қилмишлари учун узр сўрагани ва жиноят фош этилишига ҳар томонлама ёрдам берганидир.

Ҳ.Содиқовнинг адвокати Боймирза Жалилов судда айбдор деб топилган бошқа йигитларга нисбатан ҳукм жуда қаттиқ бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу йигитлар анча ёш бўлиб, уларнинг узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилиши ўринли эмас.
XS
SM
MD
LG