Линклар

Европа Парламенти депутатлари Европа Иттифоқига раҳбарлик вазифасини бажараëтган Италия Бош Вазири Силвио Берлусконини Гуантанамо ҳарбий лагерида сақланаëтган маҳбусларни озод этиш ëки ватанларида суд қилиниши учун европаликларга топшириш масаласини АҚШ олдига қўйишга чақирдилар.


Гуантанамода террорчиликда гумон қилинаëтган 600 нафар маҳбус сақланади. Улардан 26 нафари Европа мамлакатлари фуқароси ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги 2001 йили АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлар давомида асирга олинган эди.
XS
SM
MD
LG