Линклар

logo-print

23 октябрда Мадридда бошланадиган Ироқни қайта тиклаш конференциясида Европа Иттифоқи томонидан бериладиган молиявий ëрдам 750 миллион еврони ташкил этиши мумкин, деб хабар берди Европа Комиссияси вакили.


Бу 2004 йил учун ажратиладиган маблағдир. Комиссия вакили Диего де Охейданинг сўзларига қараганда, Ироқни қайта тиклаш учун қанча маблағ ажратилиши аниқ эмас, лекин унинг 2002 йили Европа Иттифоқи томонидан Афғонистонга берилган 588 миллион доллардан кўп бўлиши кутилмоқда. .
- Ҳозирча қўлимизда бор маълумотга қараб, Ироқни тиклашга ажратадиган маблағимиз Афғонистонга қилган молиявий ëрдам суммаси билан тенг ëки ундан ҳам ошишига ишониб турибмиз, - деди Де Охейда.
Инсонпарварлик дастурлари учун Европа Итифоқи Ироққа ҳозирга қадар 100 миллион евро ажратган.
XS
SM
MD
LG