Линклар

Кот д'Ивуар давлатининг Абиджан номли йирик шаҳрида полиция француз журналистини отиб қўйди.


Гувоҳларнинг билдиришича, "Радио Франс Интернасьональ" радиоси мухбири Жан Элен миллий мухолифат кучларидан интервю олишга ҳаракат қилган вақтда полиция участкаси биноси олдида у билан полиция ходимларидан бири ўртасида низо чиқади.
Кейин эса полиция тўппончасини чиқариб журналистнинг бошига қарата ўқ узади. Маҳаллий раҳбарларнинг хабарига кўра, қотил қўлга олинган ва тергов ишлари давом этмоқда.
Франция Президенти Жак Ширак ҳодиса юзасидан чуқур ачиниш билдириб, Кот д'Ивуар раҳбариятидан мазкур ишни чуқур ўрганиб чиқишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG