Линклар

Кеча,Франция, Германия ва Британия ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган учрашувида Эрон ҳукумати халқаро инспекторларнинг муҳим объектларни текшириш билан боғлиқ қўшимча протоколни имзолашга розилигини таъкидлаган эди.


Шу куни Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий қўшимча протокол мамлакат парламенти томонидан маъқулланиши лозимлиги ва унинг қачон имзоланиши ҳақида аниқ кунни айта олмаслигини қайд этди.
Шунингдек, Эрон уранни бойитиш дастурини тўхтатишини ҳам маълум қилди.
АҚШ Президенти Жорж Буш эса Эроннинг ушбу ҳаракатини қутлади.
- Эронликлар эркин дунë талабларини қабул қилган кўринади, энди улар буни амалда тасдиқлашлари керак. Бу -жуда ижобий қадам, - деди Буш.
XS
SM
MD
LG