Линклар

logo-print

Мадридда бўлиб ўтаëтган Ироқни тиклаш конференцияси иштирокчиларига қарата мурожаат қиларкан, БМТ Бош Котиби Кофи Аннан мамлакатлар раҳбарларини Ироқни қайта тиклашга маблағ ажратишга чақирди ва Ироқ муаммоси бўйича АҚШ билан олиб борилаëтган мунозаралар ироқликлар ҳаëтини мушкуллаштиришидан огоҳлантирди.


- Саддам даври тугаган бўлишига қарамай, Ироқ халқи ҳамон жиноий зўравонликка учрамоқда, қашшоқликда қолмоқда. Аммо улар эртанги кун фаровонлигига ишонадилар ва ўз мамлакатларини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг учун, ироқликлар бизнинг халқаро ëрдамимизга муҳтож, - деди Кофи Аннан
Эслатиб ўтамиз бугун Мадридда Ироқни қайта тиклашга ëрдам беришга тайëр мамлакатлар иштирокида анжуман бошланди. Унда 70 мамлакат вакиллари қатнашмоқда.
БМТ ва Жаҳон Банкининг ҳисоби бўйича Ироқни қайта тиклашга яқин 4 йил ичида 56 миллиард доллар керак бўлади.
АҚШ 20 миллиард доллар беришни ваъда қилди.
Британия,Япония,Канада,Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар умумий ҳисобда 3 миллиард доллар ажратишни маълум қилган.
Франция ва Германия Ироқ ҳукумати ироқликлар қўлига ўтмагунча, молиявий ëрдам кўрсатишдан воз кечишини билдирган.
Европа Иттифоқи эса 200 миллион доллар ажратди.
XS
SM
MD
LG