Линклар

logo-print

Эрон Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликка ядровий дастури бўйича ҳужжатларни тақдим этди.


Эроннинг агентликдаги вакили Али Акбар Солихий ушбу хужжатни ўз қўли билан агентлик раҳбари Ал-Барадэйга топширди.
Солихий ҳужжатда барча маълумотлар қайд этилганини билдирди, деди Ал-Барадэй.
- Эрон ўтмишда ядровий дастур устида ишлаганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга қарор қилди. Умид қиламанки бугун менга теккан Эроннинг ядровий дастурига тегишли ҳужжатда барча маълумот акс эттирилган, - деди Ал- Барадэй
Шунингдек, агентлик раҳбарининг қайд этишича унинг ташкилоти мазкур ҳужжатларни текширишни бошлайди.
Ҳужжат - ядровий дастуримиз тинчлик йўлида олиб борилаëтганини исботлайди,- дейилади расмий Теҳроннинг баëнотида. Агентлик вакилининг сўзларига қараганда, ҳужжатни ўрганиб чиқишга бир неча кун кетади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Агентлик Эронга 31 октябрга қадар муддат берган. Шу вақтгача мамлакат агентликка ядровий қурол устида ишламаëтганини исботлаши керак.
XS
SM
MD
LG