Линклар

logo-print

Россия ҳамда Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Асқар Ақаев Қирғизистоннинг Қант шаҳридаги Россия авибазаси очилиш маросимида иштирок этдилар.


Ҳарбий базада СУ-27 ва Су-25 русумли 15 та ҳарбий самолëт ва бошқа транспорт вертолëтлари ва учоқлари, шунингдек, 500га яқин Россия ҳарбийлари хизмат қилади.
Авиабаза очилишида сўзга чиққан Владимир Путин базанинг ишга тушиши террорчиларни тўхтатиш учун тўсиқ бўла олиши ҳақида гапирди.
- Қант ҳарбий базаси Қирғизистон ва бутун минтақа хавфсизлигини таъминлайди. Минтақа эса каттагина. Шунинг билан бирга, база террорчиликка қарши курашда Россия Федерацияси ичида ҳам ижобий шароитлар яратади, - деди Россия Президенти.
XS
SM
MD
LG