Линклар

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари вакиллари иштирокида биологик қуролларда ишлатиладиган хавфли касалликлар қўзғатувчиларини аниқлаш ва унга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро семинар иш бошлади


Анжуманда иштирок этаётган АҚШ делегацияси Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги, Касалликларни назорат қилиш маркази ва турли компания ҳамда муассасалар вакилларидан ташкил топган. Хабарларга қараганда, ушбу делегациянинг асосий мақсади собиқ иттифоқ даврида мамлакатда фаолият кўрсатган айрим фармацевтика заводларида мониторингни амалга оширишдир.

АҚШ Давлат департаменти вакили «Озодлик» мухбири билан суҳбатда ушбу объектлардаги баъзи кимёвий ашёлар биологик, кимёвий ва бактериологик қуроллар ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкинлигига урғу берди.
XS
SM
MD
LG