Линклар

Келаси ҳафтада Европа Иттифоқи делегацияси Москвага сафар қилади.


Сафардан мақсад келаси ой бошида Москвада ўтадиган Россия ҳамда Европа Иттифоқи саммитига тайëргарлик юзасидан музокаралар олиб боришдир.
Европа Иттифоқи вакиллари-Италия ҳамда Ирландия ташқи ишлар вазирлари сешанба куни Россия Федерацияси Ташқи Ишлар вазири Игор Иванов билан учрашади.
Европа Иттифоқининг Москвадаги вакиласи Силвиа Кофлернинг сўзларига қараганда, делагация аъзолари Чеченистонда ўтказилган президентлик сайловларида йўл қўйилган қоидабузарликлар Россия ҳамда Европа Иттифоқи муносабатларига таъсир этиши мумкин, деди.
Россия ҳукумати 5 октябр куни Чеченистондаги президентлик сайловлари адолатсиз ва ноэркин ўтгани учун халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG