Линклар

logo-print

Бугун товушдан тез учувчи “Конкорд” учоғи сўнгги марта осмонга кўтарилди.


“Бритиш Эйруэйз” авикомпаниясига қарашли “Конкорд” учоқларининг учтаси Лондонга келиб қўнди.
Учоқлардан бири Нью-Йоркдан , иккинчиси Эдингбург шаҳридан ,учинчиси эса Атлантика океанини бир марта айлангач Лондоннинг Хитроу аэропортига қайтди.
Ҳаво кемасидаги фахрли меҳмонлар ҳамда киноюлдузлар сўнгги марта “Конкорд”да парвоз қилди.
Британия ва Франция авиасозлик консорциуми томонидан ишлаб чиқарилган “Конкорд” 27 йил хизмат кўрсатди. Ҳаммаси бўлиб 16та учоқ ишлаб чиқарилган эди. Уларнинг барчаси Атлантика океанини 3 ярим соат ичида учиб ўтиш имкониятига эга.
XS
SM
MD
LG