Линклар

logo-print

Ғазо сектори Исроилга қарши қаратилган Ислом террорчилик марказига айланди, деди Исроил ҳукумати вакили Ави Панзер.


Панзер бу ҳақда кеча Нецарим қишлоғида содир этилган ҳужумлардан сўнг гапирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда Фаластиннинг қуролли жанггарилари Ғазо секторидаги яҳудийлар истиқомат қилувчи Нецарим қишлоғига ëриб кириб, Исроилнинг 3 фуқаросини отиб ўлдирди. Жанггарилардан бир киши ҳалок бўлди.
Ҳужум учун масъулиятни “Хамас” в “Исломий Жиҳод” радикал гуруҳлари ўз зиммасига олган.
Бундан олдин Фаластиннинг экстремистик гуруҳлари Исроилнинг шу ҳафтада амалга оширган ҳаво ҳужумлари учун қасос оламиз , деб таҳдид солган эди.
Исроил армияси томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари 11 киши ўлимига сабаб бўлганди.
XS
SM
MD
LG