Линклар

Ғазо секторида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашув чоғида энг камида бир қуролланган фаластинлик ўлдирилган.


Исроил оммавий-ахборот воситаларига кўра,бу фаластинлик яҳудийлар истиқомат қиладиган Гуш Катиф мавзейига кирмоқчи бўлган.
Шунингдек тўқнашувлар чоғида яна бир-неча нафар жангарилар яраланган.
Ўтган тунда Исроил харбийлари Ғазо секторида рейд ўтказишганди. Рейд чоғида фаластин экстремистлари Нецармдаги яҳудий маҳалласига қарши тажовузларда фойдаланилган деб тахмин қилинган уч бино яксон қилинган.
Жума куни бу мавзеда уч нафар исроил солдати ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG