Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:30

Олмаотадаги КГБ биноси музейга айлантирилди.


Қозоғистоннинг Олмаота шахридаги собиқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси, яъни КГБга тегишли қамоқҳона музейга айлантирилди деб хабар беради мухбиримиз.

Янги ташкил этилган музейга , айни турманинг 14 камерасида уч йил ўтирган, 95 яшар Бекпўлат Мустафин рахбар этиб тайинланди.Бекпўлат Мустафин Қозоғистонда 1937 йилги репрессия қурбонлари жамияти раиси.

Сиëсий эътиқоди учун умрининг 20 йилини қамоқда ўтказган Бекпўлат Мустафин музей ташкил қилиш ҳақида ҳукуматга таклиф киритганди.

Бекпўлат Мустафин :
"Бу халқнинг қони тўкилган ер.халқ азоб кўрган ер. Биринчи партия съездини бутун делегатлари билан бирга олиб келиб қамалган ер бу."

Бекпўлат Мустафин келажак авлодлар учун сабоқ бўлсин дея собиқ КГБ турмасини музейга айлантириш учун бормаган идораси қолмади. Ниҳоят.

Бекпўлат Мустафин:
"Бош Прокурор қарор чиқариб берди. Мақуллаймиз. Яхши ғоя.Биз бу ғояни тўғри деб хисоблаймиз."

Ана шундан кейин Мустафин музей ғояси устида иш бошлади. Аввало репрессия қурбонлари ҳиëбони бунëд қилинадиган бўлди. Бу рамзий ҳиëбоннинг кириш эшиги бор аммо чиқиш эшиги йўқ. Бу ҳиëбон КГБ турмасига кириб ном-нишонсиз йўқолганлар хотирасига бағишланади дейди Мустафин.

Бекпўлат Мустафин:
"Қамоқхонанинг 28 хонасини ҳозир музей экспонатлари билан тўлдирдик. Кейинчалик иккинчи қаватини ҳам буткул музейга айлантирмоқчимиз."

Музей залларида 1937 йил қурбонлари ҳотирасига оид турли ҳужжат,фотосурат ва ашъëлар қўйилган дейди Мустафин:

"37 йилда қамалганлар ичидан,кунига 50-60 одамни олиб чиқиб отишган. Хужжатларга кўра 1937 йилнинг 25 февралидан бошлаб то мартнинг 12 сигача,10 куннинг ичида,560 одам отилган. 560 одам дегани бу 560 тақдир.Судсиз-сўроқсиз отилган бу бечоралар хотираси келажак учун сабоқ бўлиши керак."

Олмаота қоқ марказидаги КГБ турмасининг музейга айлантирилиши мамлакат сиëсий йўналиши ўзгарганлигидан дарак беради дейди, умрининг кўп қисмини КГБ турмасида ўтказган Хасан Хўжахмад.

Хасан Хўжахмад:
"Бу турмада 1977 йилда 8 ой ëтгандим.Шу ерда мени сўроқ қилишди,судлашди ва зонага жўнатишди.1991 йили ЦУМ дўконининг рўпарасида ўтган митингда мен КГБ биносига қарата қўлимни чўзиб, Мана бу КГБ биноси. Бу ерда бизнинг талай азаматларимиз қамалган. Ҳозир ҳам турма сифатида фаолият кўрсатмоқда.Ҳали анчамизни қамайдиган турқи бор, деган эдим. Ўшанда мен бу бино музейга айлантирилиши керак деб талаб қилгандим.”

Ўша пайтда, яъни тарихга Горбачев демократияси деб кирган даврда Хасан Хўжааҳмаднинг КГБ биносига мушт ўқталиб турган сурати Қозоғистон газеталарида босилди.

Орадан сал вақт ўтмай Москвадаги Лубянка майдонидан Дзержинскийнинг ҳайкали олиб ташланди. Ашхобод, Минск ва Тошкентдаги ҳайкаллар ҳар эҳтимолга қарши ичкарига киризиб қўйилди.

Ҳасан Ҳўжааҳмад эса зулм яна такрорланмаслиги учун бу ҳақда эслатиб турадиган музей лозим деган фикридан қайтмади.

1994 йилда у КГБ биноси олдида митинг ташкил қилди.

Хасан Хўжахмад.:
"Мана қаранглар дедим мен. 77 йилда мен бу ерда қамоқда эканлигимда, атрофда чоғроққина панжара бор эди. 94 йилда унинг атрофига билакдек темирдан баландлиги бир ярим метр келадиган панжара ўрнатилибди. Мустақил Қозоғистон демократияга қараб кетяптими ë бошқа тарафгами шундан ҳам билса бўлади дегандим ўшанда.”

Бугунга келиб озодлик учун курашганларнинг руҳи ором топадиган бўлди. Қозоғистонда музейга айлантирилган КГБ қамоқҳонаси бунга мисол. дейди собиқ сиëсий махбус Хасан Хўжааҳмад
XS
SM
MD
LG