Линклар

БМТ вакилининг сўзига қараганда Афғонистонни қайта тиклаш ишлари қандай олиб борилаëтгани хавотирга сабаб бўлмоқда.


Бугун Токиодаги матбуот анжуманида сўзга чиққан БМТнинг Афғонистондаги қочоқлар бўйича юқори Комиссарлиги вакили Филиппо Гранди мамлакатда зўравонлик кучаяëтгани, молиявий муаммолар Афғонистонда қайта тиклаш ишларини секинлаштираяëтганини маълум қилди.
- Толибларнинг ҳокимиятдан четлатилганига икки йил бўлганига қарамай, ҳамон Афғонистоннинг шимол ва жанубида тўқнашувлар юз бермоқда. Бундай ҳодиса Афғонистондаги аҳвол хавфлилигидан далолат беради, - деди Гранди.
Гранди халқаро жамоатчиликни Афғонистонга ëрдам кўрсатишни таъминлаш ва у ерга ҳарбий кучлар юборилишига ҳисса қўшишга чақирди.
XS
SM
MD
LG