Линклар

Бугун Жанубий Корея Ташқи Ишлар Вазирлиги Шимолий Корея билан кўп томонлама музокараларнинг янги давраси жорий йил охиригача ўтказилишига умид билдирди.


Шимолий Корея, Хитой, Россия, Япония, Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар расмийлари Пхеняннинг ядровий дастури борасидаги зиддиятларни ҳал этиш учун август ойида музокаралар ўтказган эдилар. Аммо мазкур музокараларнинг иккинчи даврасини қачон ўтказиш ҳақида келишилганича йўқ.
Жанубий Корея расмийларига кўра, Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан воз кечиши эвазига, Қўшма Штатлар томонидан таклиф этилган хавфсизлик кафолатини кўриб чиқиш масаласида айрим ижобий ҳаракатлар қилган.
XS
SM
MD
LG