Линклар

Бугун Эрон ҳукумати ҳибсда сақлаëтган Ал-Қайда аъзоларини топшириш ҳақидаги Қўшма Штатлар талабини рад этди.


Теҳрон расмийлари, “Ал-Қайда аъзолари Эронда жиноят содир этганлари учун бу мамлакатда жавобгарликка тортилади”, демоқдалар.
Эрон ҳукумати хавфсизлик сабабларига кўра, ҳибсдаги Ал-Қайда аъзоларининг сони ëки номларини ошкор қилмаяпти. Аммо расмий Теҳрон БМТга Ал-Қайда гуруҳи билан алоқаси борлигида шубҳа этилган 147 маҳбус ҳақида маълумот берганини билдирди.
Кеча АҚШ Давлат Департаменти Эрон ҳукуматини ҳибсдаги Ал-Қайда аъзоларини жавобгарликка тортиш учун уларнинг мамлакатларига ëки Қўшма Штатларга топширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG