Линклар

Пайшанба куни Пекинда Европа Иттифоқи-Хитой саммити бошланишидан аввал, Халқаро Амнистия Ташкилоти Европа Иттифоқини Хитойга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун жиддийроқ босим қилишга чақирмоқда.


Бугун Амнистия Ташкилоти ҳисобот тарқатиб, Хитой ҳукуматини инсон ҳуқуқларини кенг кўламда бузаëтганликда айблади.
Ушбу ҳисоботда ëзилишича, Хитойда адолатсиз маҳкама жараëнлари ва одамларни қатл қилишлар давом этмоқда. Ҳисоботда, Хитойда одамлар мажбурий меҳнат лагерларида сақланаëтгани ҳам қораланди.
Халқаро Амнистия Ташкилоти вакилига кўра, Хитойда савдо соҳасига оид қонунлар ислоҳ қилинаëтган бўлса-да, мамлакат Адлия тизимида ислоҳотлар ўтказиш янада муҳимроқдир.
XS
SM
MD
LG