Линклар

Халқаро Қизил Хоч Ташкилоти ўзининг Ироқдаги ходимлари сонини қисқартиришини маълум қилди.


Душанба куни Бағдодда Қизил Хоч идораси яқинида портлаш юз бергани оқибатида ташкилотнинг икки ходими нобуд бўлди ва 10 одам яраланди.
Халқаро Қизил Хоч Ташкилоти Ироқдаги ходимлари сонини қанчага қисқартиришини эълон қилмади, бироқ бу мамлакатдаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
Айни пайтда, Ироқнинг Балад шаҳри яқинида Америка танки минага учраб портлагани оқибатида икки аскар ҳалок бўлди.
Бугун Ироқнинг жанубий минтақасида юз берган бошқа ҳужумда эса украиналик тинчликни сақловчи кучлардан етти нафар аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG