Линклар

logo-print

Бугун Россия матбуотининг маълум қилишича, Россия президенти маъмурияти бошлиғи Александр Волошин истеъфо берган.


Москвада чиқадиган “Коммерсант” ва бошқа газеталарнинг ëзишича, Волошин шанба куни, яъни ЮКОС нефт компанияси бошлиғи Михаил Ходорковский ҳибсга олингандан кейин истеъфо берган.
Россия расмийлари ҳозирча бу воқеага муносабат билдиришдан бош тортмоқдалар. Интерфакс ахборот агентлигининг номи ошкор бўлишни истамаган расмийга асосланиб билдиришича, Президент Владимир Путин ўз маъмуриятида ўзгаришлар юз бергани ҳақида фармон имзоламаган.
XS
SM
MD
LG