Линклар

Human Rights Watch Ташкилотининг билдиришича, Афғонистондаги қуролли гуруҳ бошлиқлари янги Конституция ишлаб чиқилишига ҳалақит бермоқда.


Ушбу ташкилотнинг Президент Хамид Карзайга йўллаган очиқ мактубида ëзилишича, маҳаллий қуролли гуруҳ бошлиқлари Лўя Жирга номзодларига таҳдид қилиб, ўзларини Лўя Жиргага номзод қилиб кўрсатишмоқда.
Шу ойда Лўя Жирга аъзолиги учун сайловнинг биринчи давраси бошланди. Конституция лойиҳаси декабрда Лўя Жирга томонидан муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Human Rights Watch Ташкилотига кўра, Президент Карзай маҳаллий қуролли гуруҳ бошлиқлари Лўя Жиргада қатнашмаслиги ҳақида улар билан келишув тузган. Мазкур ташкилот Карзайни ушбу келишувга амал қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG