Линклар

БМТнинг наркотиклар бўйича агентлиги Афғонистон кўкнор ишлаб чиқараётган мамлакатлар рўйхатида энг биринчи ўринда туришини маълум қилди.


Бош қароргоҳи Венада жойлашган БМТ агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 1 йилда кўкнор ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоизга ўсиб , 3600 тоннага етган. Бугунги кунда Афғонистоннинг 32 вилоятидан 28тасида кўкнор етиштирилмоқда.
Айни вақтда Вашингтонда икки сенатор, демократлар намояндаси Жозеф Байден ва республикачи Ричард Лугар Афғонистон ҳукумати барқарорлигини шубҳа остига қўйиб, АҚШнинг Афғонистондаги махсус элчисини мамлакат парчаланиши эҳтимолидан огоҳлантирдилар. ***********
“Террорчиликка қарши кураш кутилганидан ҳам узоқ давом этади”,-деди АҚШ Ички Хавфсизлик Вазири Том Риж.
Риж бу ҳақдаги баëнотни Берлинда Германия Ички Ишлар Вазири Отто Шили билан ўтказган музокарадан сўнг эълон қилди.
Рижнинг фикрича террорчиликка қарши кураш узоқ йиллар давом этади ва ҳозирги авлод ҳаëти давомида тўхтамайди.
XS
SM
MD
LG