Линклар

Афғонистонда “Толибон” жанггарилари билан ўтган тўқнашувда АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.


АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг хабар беришича, АҚШ ва Афғон ҳарбийларидан иборат қўшма патрул 15 га яқин “Толибон” жанггарисига дуч келган.
АҚШ ҳарбий самолëтлари толиблар позициясига зарба берган. Камида бир “Толибон” жанггариси ҳалок бўлган.
Германиянинг БМТдаги вакили Гюнтер Плюгер яқин саккиз ой ичида Афғонистондаги сайловлар тинч ўтиши учун мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш гуруҳи тушишини маълум қилди.
Гюнтер, Афғонистон шимолида 450 нафар немис ҳарбийларнинг жойлашиши кейинчалик мамлакат бўйлаб янада кўпроқ ҳарбийлар ўрнашишига туртки бўлади деди. Бу ҳаракат Афғонистонда сайловларнинг тинч ўтишига ëрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
- Албатта, назарий жиҳатдан Афғонистон НАТО кучлари томонидан ўраб олинганида яхши бўлар эди, аммо ҳаммамиз бунинг иложсиз эканлигини яхши биламиз.
Шунинг учун, биз Бонн келишувига асосан мамлакат тинчлигини сақлаш ва сайловларнинин тинч ўтиши учун ўз манбаларимиздан ҳам фойдаланмоғимиз лозим -, деди Гюнтер Плюгер.
XS
SM
MD
LG