Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий дастури Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан олиб бораëтган ҳамкорлигига қарши икки мингга яқин киши Теҳронда норозилик намойиши ўтказди.


Намойиш иштирокчилари Теҳрон маркази бўйлаб қилган юришда “Биз бўйин эгмаймиз ”, деб Ғарб ва Исроилга қарши шиорлар билан чиқди .

Атом Энергияси бўйича Халқаро Аегнтлик раҳбари Муҳаммад Ал – Барадэй унинг агентлиги Эрон ядровий дастурига оид маълумотларини текшираëтгани ва кўп саволлар ҳамон очиқ қолаëтганини маълум қилди.
Ал-Барадэйнинг сўзлари Германиянинг “Франкфуртер Алжемейн” газетасида босиб чиқарилди.
Кеча Ал-Барадэй: “Эроннинг агентликка ҳавола этган ядровий дастурига тегишли барча маълумотлар тўла ва аниқ кўринишда”, - деб айтган эди.
- Бир қарашда Эрон тақдим этган ҳисоботлар аниқ ва тўла кўринишга эга, аммо ҳали кўпгина масалалар очиқ қолмоқда. Бу борада кўплаб текширувлар ўтказмоғимиз лозим ва халқаро инспекторлар ҳали бир неча ой Эронда бўлишади, - деди Ал-Барадэй.
Халқаро Агентлик Теҳрондан ядровий қурол устида ишламаëтганини исботлашини талаб қилмоқда.
Бу масала 20 ноябр куни Венада Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик раҳбарларининг йиғилишида муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG