Линклар

logo-print

“Яқин вақт ичида Бағдоддаги террорчилик ҳужумларини тўхтатиб бўлмайди”, - деб ҳисоблайди АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд.


Вашингтондаги чиқишида Рамсфелд: “Террорчилар биринчи ҳужум уюштириш имкониятига эга”, - деб таъкидлади.
Мудофаа Вазирининг фикрига кўра, Ироқдаги АҚШ кучларининг асосий вазифаси террорчиларни қидириб, уларни асирга олиш ëки қириб ташлашдир .
Пайшанба куни БМТ ўзининг Бағдоддаги ходимларини вақтинчалик эвакуация қилиш ҳақида эълон қилган эди. Ҳозирча ташкилот миссиялари таркибидаги 4минг нафар ироқликлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Пайшанба кечқурун Ироқ пойтахтида газ баллонининг портлаб кетиши натижасида маҳаллий фуқаролардан бир киши ҳалок бўлиб, икки нафар АҚШ ҳарбийси яраланди.
XS
SM
MD
LG