Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:21

Деҳқон ўз жонига қасд қилди


Шайбон Фарғона вилоятидаги Бешбола қишлоғининг Чимқишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 60 ёшли Камолиддин Мамасолиев ўз жонига қасд қилди.

Марҳумнинг маҳалладоши Тўхтасин аканинг маълум қилишича, К.Мамасолиев шартномадан ортиқча буғдой топширганига қарамай, давлатдан қарздор бўлиб қолганини билгандан сўнг ўзини ўлдирган.
Унинг айтишича, К.Мамасолиев 1 гектар ерга буғдой экиб, шартнома бўйича 4,7 тонна ҳосил топшириши лозим бўлган. Деҳқон шартномадагидан ортиқча 1,7 тонна буғдой топширган. Шунга қарамай, ҳисоб-китоб қилиб кўрса, давлатдан 115 минг сўм қарз бўлиб қолган экан.

Шартномани бажарган деҳқон яна қандай қилиб қарз бўлиб қолиши мумкин?

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг сўзларига қараганда, давлат деҳқонлардан, фермерлардан буғдойнинг ҳар килограммини 40 сўмдан харид қилган. Шу ҳосилдан олинган уруғлик буғдойни эса деҳқонларга 120 сўмдан мажбурий сотган.

Унинг айтишича, шу каби ғирромликлар натижасида жуда кўп деҳқонлар хонавайрон бўлмоқда.

А.Эргашевнинг таъдидлашича, бундай ҳолатга ширкат хўжалиги раҳбариятини айблаб бўлмайди. Чунки улар ўзидан-ўзи буғдойга нарх белгилай олмайди. Бу ҳукумат юритаётган сиёсат натижаси, деди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.

А.Эргашевнинг эътирофича, одамларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳоллари жуда кўп содир бўлаётгани боис ҳуқуқ-тартибот органлари, расмий идоралар бундай ҳодисаларга ҳар доим ҳам муносабат билдиравермайди.

Шунга қарамай, маълумотларга кўра, марҳумнинг яқинлари ширкат хўжалиги раҳбарияти устидан тегишли идораларга шикоят қилиш ниятида эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG