Линклар

«Ҳимоя гуруҳи» зарбага тайёрланмоқда


Наманганда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи «Ҳимоя гуруҳи» янги нодавлат ташкилоти тузилгани эълон қилинди. Ушбу ташкилот раислигига мухолифат вакили, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собитхон Устабоев сайланди.

Унинг айтишича, янги ташкилотга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эндигина фаолият бошлаётган янги кучлар жалб қилинган. Бу ташкилот инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан кенг қамровда шуғулланишни ўз олдига мақсад қилган, дейди С.Устабоев.

Янги ташкилотга аъзо бўлган Рихсихон Тиллаеванинг айтишича, у бу йўлда бир қанча тазйиқларга учраган.

«27 октябрь куни мени ҳеч қандай чақирув қоғозисиз, мажбурий равишда ички ишлар бўлимича олиб боришди, дейди Р.Тиллаева. У ерда мени давлат сиёсатига қарши боришда айблашди».

Янги ташкилот аъзоларининг сўзларига қараганда, «Ҳимоя гуруҳи» ҳозирча фақат Наманган вилоятида фаолият юритади. Уларнинг айтишича, ҳозир ташкилотни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар вилоят адлия бошқармасига топширилган. Бироқ бошқарма «Ҳимоя гуруҳи»ни рўйхатга олмаган тақдирда ҳам биз фаолиятимизни тўхтатмаймиз, демоқда янги ташкилот аъзолари.
XS
SM
MD
LG