Линклар

Афғонистоннинг шимолий ва жанубий минтақаларида юз берган фракциялараро тўқнашувларда камида 30 одам нобуд бўлди.


Президент Ҳамид Карзай ҳукумати билан иттифоқ тузган Хелманд вилоятидаги полиция ва армия қисмлари ўртасида тўқнашув юз бергани натижасида 25 одам нобуд бўлди.
Афғонистон шимолида эса ўзбек генерали Абдурашид Дўстум ва этник тожик қўмондон Атто Муҳаммад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувда беш аскар ўлди.
Афғонистонга оид сўнгги хабарда, Афғонистонда АҚШ томонидан молия билан таъминланган йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган турк инженери Забул вилоятида ўғирлаб кетилгани билдирилган. Бу жиноятни Толиблар ҳаракати ёки Ал-Қайда террор тармоғини қўллаб-қувватлаётган шахслар амалга ошигани гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG