Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш Италия Бош вазири Силвио Берлусконига қўнғироқ қилиб, Афғонистонни қайта қуришда Европа Иттифоқи томонидан кўпроқ ва тезроқ молиявий ёрдам кўрсатилишини сўради.


Маълумки, ҳозирда Европа Иттифоқи Президентлиги вазифасини Италия бажармоқда.
Оқ Уй матбуот Котиби Скот МкКлеллан Президент Буш Берлусконидан Европа Иттифоқи давлатларини Афғонистонга берилажак ёрдам миқдорини кўпайтириш ва тезлатишга чақиришни сўраган.
2002 йилда донор давлатлар Афғонистонни қайта қуриш ишлари учун келаси беш йил давомида 4.5 миллиард доллар маблағ ажратишни ваъда қилганлар. Бироқ, Афғон расмийлари бу маблағ камлигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG