Линклар

Бугун Фаластин расмийлари музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги Исроил ҳукумати таклифини олқишлаб, сўзлашувларда зўравонлик ҳаракатлари ва Исроилнинг Фаластин ерларига янги турар-жой бинолари қурилишини тўхтатиш масалалари муҳокама этилиши кераклигини таъкидладилар.


Фаластин Бош вазири Аҳмад Қуреи Исроил Бош вазири Ариел Шарон билан яқин фурсатда учрашув белгиланмагани, аммо томонлар ўртасида алоқа борлигини маълум қилди.
Кеча Шарон Ясир Арафатга алоқадор Фаластин расмийлари билан учрашмаслик ҳақидаги фикридан қайтиб, Қуреи билан учрашиш истагини билдирди.
XS
SM
MD
LG