Линклар

АҚШ ЮКОС ширкати юзасидан очилган иш адолатли кўриб чиқилишига ва Россия ҳукуматининг бизнесга муносабати ўзгармаслигига умид билдирди.


Жума куни кечқурун Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот брифингида АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Ричард Баучер, АҚШ Россиядаги либерал иқтисодий сиёсатни қўллаб-қувватлагани ва бу йўлда ортга қайтиш юз беришини АҚШ хоҳламаслигини айтди.
Кеча Росэнерго ширкати раҳбари Анатолий Чубайс, Кремл Маъмурияти бошлиғи Александр Волошин ўз лавозимидан истеъфога чиққани ва етакчи тадбиркор Михаил Ходорковскийнинг қўлга олингани ҳукумат сиёсатида “ўзгариш юз бераётганидан” дарак эканини айтди.
XS
SM
MD
LG