Линклар

Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқ масаласида қаттиқ туришга вада берди.


Буш Ироқни бевақт тарк этиш фақат террорчиларгагина қўл келиши мумкинлигини билдирди. Америка халқига одатдаги радиомурожаатида Жорж Буш, АҚШ Ироқдаги ўз ишини ниҳоясига етказишини айтди.
Бугун АҚШнинг Ироқдаги Бош Маъмури Пол Бремер АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳокимиятни ироқликларга топширишни «тезлаштиришини» билдирди.
Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Пол Бремер, ҳокимиятдан ағдарилган Ироқ лидери Саддам Ҳусайн тирик ва у Ироқда эканини, Саддамни ўлик ёки тирик қўлга тушириш коалиция кучларининг бош мақсади эканини айтиб: “Биз Саддам тирик ва у Ироқда эканига ишонамиз. Уни қўлга олиш ёки ўлдириш генерал Санчез ва унинг қўмондонлиги остидаги аскарларининг асосий мақсади”, - деди Пол Бремер.
У сўзига қўшимча қилиб, март ойигача Ироқ Фуқаролар Мудофааси кучлари сони икки баробарга кўпайишини маълум қилди.
Шунингдек, бугун Ироқнинг Мосул шаҳридаги йўл четида бомба портлагани оқибатида икки америкалик аскар нобуд бўлди, яна иккиси яраланди.
XS
SM
MD
LG