Линклар

logo-print

Ироқнинг Фаллужа шахри яқинида АҚШ харбий-транспорт вертолети уриб туширилгани оқибатида 1 киши ҳалок, 20 киши ярадор бўлди.


АҚШ қўмондонлиги вакили вертолет ичидагиларнинг кимлигини айтмаяпти.
Бағдод халқаро аеропортига қараб учаëтган "Чинук" вертолети ичида 30 киши бўлганлиги айтилмоқда.
Айни вақтда Бағдодда бомба портлаши оқибатида америкалик харбий ҳалок бўлди.
Бугун эрталаб Фалужа атрофида америка харбий автомобили фугас билан тўқнашди. Қурбонлар ҳақида маълумот хозирча йўқ.
XS
SM
MD
LG