Линклар

Туркман манати 10 ëшда.

  • Абдулла Искандар

13 асрда Новгород давлатининг 200 грамлик кумуш тангаси бўлган манат сўзи қандай қилиб Туркманларнинг луғатига кириб қолгани қоронғу.¸аммо совет рублининг Туркманистонда манат деб юритилгани аниқ. Рубл қулагач унинг ўрнини туркман манати эгаллади. Туркманистонда миллий пул бирлиги манатнинг жорий қилинганига ҳам ноябр ойида 10 йил тўлди. Шу муносабат билан Туркманистон марказий банки соф олтин ва кумуш аралашмасидан иборат танга зарб қилдирди. Танга юзасида Сапармурод Туркманбошининг "Туркман манатининг обрў ва қиймати доимо энг юксак бўлиши шарт" деган сўзлари олтин ҳарфлар билан ëзилган. Аммо Туркманбоши истагига тескари тарзда манатнинг қадри тушиб кетяпти.

"Манат 10 йил ичида 20 000 марта қадрсизланди",- дейишмоқда мутахассислар. Нега шундай? Ким айбдор? Озодлик микрофонига ўз исмини айтмасдан гапирган оддий туркманистонлик амаки бу саволга шундай жавоб берди:

"Ғарбдаги баъзи бировлар манатнинг қадрсизланишини Ниëзов ҳатти-ҳаракатлари билан асослаб, бир одамга боғлиқ дейишади.Бу нотўғри. Ҳеч бир юртда унинг миллий пули бир одам иродасига боғлиқ бўла олмайди.Бу асосан қора бозордаги савдогар ва тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ жараëн."

Жорий қилинганига 10 йил тўлган туркман манатининг банкдаги ва қора бозордаги қиймати ўртасидаги тафовут жуда катта эканлиги қайд этилмоқда. Ашхободдаги мухбиримизга кўра, бир АҚШ долларининг расмий қиймати 5 минг манат бўлиб, қора бозорда 22,23 минг манатни ташкил қилмоқда.
Туркман манати жорий қилинганлигининг 10 йиллик байрамида чиқиш қилган президент Сапармурод Ниëзов бу тафовутни йўқ қилишнинг сира иложи йўқлигини айтди.

Сапармурод Ниëзов:
"Қора бозор ва банклардаги курсларнинг турлича бўлиши.. бу энди кўп давлатларда кузатилади. Уни тенглаштириб бўлмайди.Қаттиқ қийин юмуш бу. Ўз миллий пулинг доллар бўлсагина курсни тенглаштириб бўлади."

Туркманистон Марказий банкининг собиқ раиси, хозир муҳожиратдаги мухолифат сафларида бўлган Ҳудойберди Ўрозов туркман манатининг қадрсизланиш сабабини шундай изоҳлади.

Ҳудойберди Ўрозов:
“Асосий сабабни мен оддий оила мисолида тушунтирмоқчиман. Масалан оилага ташқаридан кирадиган маблағ аниқ, ойлик,боғ-боғчамизда етиштирилган мева-майиз,ва ҳоказо.
Шу кирган даромадга кўра ҳаражат қилинади.Агар уйда ўғирлик бўлса, ë бир нашаванд, ëки ароқҳўр оила аъзонгиз бўлса даромаднинг тагига сув кетади."


Туркманистон Марказий банкининг собиқ раиси бу мисолни Туркманистон билан боғлайди:

"1991 йилдан бери қанчалаб пахта, нефт сотилди.Қани бунинг пули Сапар Атаевич? десак, у кишидан "Ҳей сенинг хабаринг йўқ, пахтанинг пулига текстил фабрикаси қуриб бермоқчилар, у қилмоқчилар, бу қилмоқчилар" деган нотайин гап эшитардик.
Банкда пул йўқлигини билатуриб Ниëзов телевизорга чиқиб олиб нега одамларнинг ойликлари берилмаяпти деб бизни ëқамиздан оларди.”


Туркманистон экспорт қилган молларнинг пули келмаганидан кейин ойлик қаердан бўлсин дейди гапида давом этиб Худойберди Ўрозов.
Туркман манатининг қадрсизланиш жараëни бундан ҳам чуқурроқ бўлиши мумкин эди дейди Озодлик радиоси туркман хизмати директори Ноз Назар ҳоним:

"Агар ҳукумат манатнинг қимматини сақлаш учун пул сиëсатидаги чеклов тадбирларини жорий қилмаганида унинг қора бозордаги қиймати ҳозиргидан ҳам паст бўларди."

Ашхободда мухбирмиз микрофонига гапирган туркман амаки ҳамма айб АҚШ долларини қимматга сотаëтган саррофларда эканлигини айтади:

"Пулимиз қийматсизланишининг сабаби қора бозордаги савдогарларнинг долларни қимматроқ сотгани билан боғлиқ.Бизда пул алмаштирув шоҳобчалари йўқлигидан улар олдига борамиз,улар нуқул қиммат сотишади."

Ашхобод пул қора бозорида манатнинг нархи тушар экан Марказий банк янги 10 000 лик манатларни муомалага чиқарди. Янги манатларда олдинги марказий банк раисининг имзоси қўйиладига жойга,энди Туркманистон президентининг ўзи имзо чекди.
XS
SM
MD
LG