Линклар

logo-print

(Германиянинг Шпигел журналида босилган бир мақола шархи) "Франкфурт аэропорт ширкати менеджерлари Ўзбекистоннинг юқори лавозимли мулозимини сотиб олишди" дейилади "Тошкентга узатилган чойчақа" сарлавҳаси билан чоп қилинган Шпигел журналида эълон қилинган мақолада.

"Карстен Крол ширкатини текширган молиявий тафтишчилар аввалига хужжатлардан бирор нуқсон топа олишмади. Аммо уларни бир ярим миллион немис маркасининг 2000 йилда асоссиз жўнатилгани ҳайратга солди. Мазкур гумонли трансакция яъни пул ўтказиш буюртмасининг обрўли Франкфурт аэропорти ширкатига тегишли экани бу ҳайратнинг яна кучайишига сабаб бўлди ", - дейилади Андреас Вассерман мақоласида.

Мақолада жумладан:
Франкфурт прокуратураси айни тарзда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг собиқ раҳбари, Марказий Осиëнинг қудратли ва бадавлат кишиларидан бир Арслон Рўзметовга пора узатилганлигини аниқлади, - дейилади.

Эслатиб ўтамиз ўтган йил сўнггида Франкфурт прокуратураси Фрапорт ширкати ходимларини қамоққа олган ва тергов давомида уларнинг Тошкент аеропортини модернизация қилиш чоғида молиявий суъистемолликлрга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Шпигел журналидаги мақоладан ушбу тергов давомида аниқланган тафсилотлар ҳам ўрин олган.

Масалан:
"Фрапорт ширкати ходими 113 минг нақд немис маркасини долларга алмаштириб Тошкентга учган ва 19 сентябр куни пулни Рўзметовга берган. Пул элтиш амалиëти икки марта такрорланди", - дейилади мақола давомида.

Оҳирги транш яни ўтқазилган 113 минг немис маркаси яна бир марта келтирилгандан кейин Рўзметов 195 минг долларни "ҳизмат вазифасини бажариш учун олдим" деб квитанция ëзиб берган.

Балки ўзбек мулозими олган пора миқдори бундан кўп бўлиши мумкин, аммо Франкфурт прокуратураси Рўзметов зиммасига фақат тасдиқланган далиллар асосида айб қўймоқда.

Ҳўш, тириклидаëқ ўзи ҳақидаги "Қисмат" бадиий филмига прототип бўлишга улгурган Арслон Рўзметовнинг қисмати Франкфурт жанжалидан сўнг нима бўлди?
Ўз исмини айтишни ҳоҳламаган Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг собиқ мулозими бу ҳақда шундай деди.

"Уй қамоғида. Қамоққа олинган эмас.У киши ишдан бўшатилган устидан тергов кетяпти. Депутатликдан ҳам ўз аризасига биноан кетган."

Арслон Рўзметов устидан тергов кетмоқда деган маълумотга аниқлик киритишни сўраб Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати бошлиғи Светлана Ортиқовага қилдик қилдик, аммо Светлана Ортиқова бу борада ҳеч бир маълумот бермади. Ўз исмини айтишни истамаган суҳбатдошимиз эса Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати коррупция учун қулай макон блиб қолаëтганлигига эътибор қаратади.

"Керосин нарҳидаги 50 долларлик тафовут коррупция учун янши манба бўляпти. Менимча бу ишга вазирлар махкамаси ҳам аралашган."

Ўтган йил октябр ойида Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси чипта сотиш бўлими бошлиғи Юсуф Кадирмеев қамоққа олинганлиги хабарини бергандик. Ўшанда Қадирмеев уйидан 8 миллион доллар нақд пул чиққанлиги ҳақида Тошкентда турли миш-мишлар тарқаганди.

Орадан бир йил ўтиб 2003 йил октябр бошида Франкфуртдаги ширкатнинг олти нафар ҳодими устидан жиноий иш қўзғатилди.
Фрапурт ширкати вакили Клаус Буш "Айрим ходимларнинг ножўя ҳатти ҳаракати, бутун ширкат фаолиятига соя сололмаслигини" айтади.
Берлиндаги тагецйтунг газетаси Марказий осиë ва шарқий европа бўйича бўлим мудири Барбара Оертел "ëпиқ режимлар билан шубҳали муносабатлар қураëтган" немис тадбиркорларини танқид қилади.

Афсусланарлиси шундаки, нафақат камбағал мамлакатлардаги мулозимлар, балки фаровон немис жамиятидаги ходимлар ҳам пора олиш-бериш билан шуғулланмоқда. Пора бериш ë олиш билан шуғуланаëтган немис тадбиркорлари ўша жамиятларда шаффофлик йўқлигидан фойдаланишмоқда, - Барбара Оертел фикрлари эди

Ўз исмини айтишни истамаган суҳбатдошимиз эса турли туман лойиҳалар учун миллионлаб доллар маблағнинг ғойиб бўлганига қарамай Тошкент аеропорти ҳануз ташқи сармояга муҳтож бўлиб қолаëтганлигини айтади.
XS
SM
MD
LG