Линклар

Теҳрондаги Британия элчихонаси мазкур йилнинг июл ойида АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинган икки эронлик журналист қўйиб юборилганлиги ҳақида хабар берди.


АҚШ ҳарбийлари Ироқ ҳаëти ҳақида ҳужжатли филм суратга тушираëтган Саид Абдулатиб ва унинг оператори Суҳайл Каримийларни қўлга олган эди.
Эрон расмийлари қўлга олинган одамлар ҳужжатли филм устида ишлаганларини таъкидлаб,бу масала юзасидан ўз норозиликларини билдирганди.
Британия элчихонаси ходимлари билдиришларича, АҚШ қўлга олинган 2 Эронликни жиноий жавобгарликка тортмасликка қарор қилган.
АҚШнинг Эрон билан тўғридан тўғри дипломатик алоқаси йўқлиги туфайли, мазкур ишда Британия дипломатлари воситчи ролини ўйнаган.
XS
SM
MD
LG