Линклар

logo-print

Халқаро ахборот агентликлари хабар беришларича, бугун Ироқда содир этилган зўравонликлар натижасида камида 4 нафар ироқлик ҳалок бўлган.


Кеча тунда эса номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда икки ироқли ҳалок бўлиб, 6 киши яраланган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Фалужжа шаҳрида АҚШ ҳарбийлари ва жанггарилар ўртасида бўлиб ўтган отишмада 11 ëшли бола ҳалок бўлган.
Бугун эрталаб портловчи модда автобусга ирғитилгани натижасида 1 киши ҳалок бўлган ва 7 киши яраланган.
Якшанба куни Ироқнинг Фалужжа шаҳрида АҚШ ҳарбийларини олиб кетаëтган ҳарбий вертолëт ëр-ҳаво ракета ëрдамида уриб туширилди. Ҳужум натижасида 19 АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлиб, 20 нафар аскар яраланди. АҚШ расмий манбаларида 16 АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган, деб хабар берилмоқда.
Якшанба куни Бағдодда юз берган портлашда эса бир АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.
АҚШ Мудофа Вазири Доналд Рамсфелд: Ўтган якшанба АҚШ ҳарбийлари учун даҳшатли кун бўлганини таъкидлаб, қийинчиликларга қарамасдан, террорчиликка қарши кураш давом этажагини билдирди:
XS
SM
MD
LG