Линклар

Қозоғистонга қайтаëтган Ўролмонлар

  • Абдулла Искандар

Қозоғистон Президенти 3 ноябр куни Ўзбекистон, Туркманистон, Монголия ва бошқа мамлакатлардан келган ўролмонлар, яъни этник қозоқларнинг 10 000 нафарига Қозоғистон фуқаролиги берилиши ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Фуқаролик олганлар ичида бундан бир йил олдин Қирғизистондан Остонага кўчиб келган Оқбоëн исмли аëл ҳам бор. Оқбоëн бу хабарни туғруқҳонада кўзи ëриб ëтган кезида эшитди.

Оқбоëн:
"Қиз кўрдим, фарзандимнинг Қозоғистонда туғилганидан ҳурсандман. Қозоғистонда туғилган қизимнинг исмини қозоқча Гавҳар деб қўяман."

Чақалоқ йиғиси овози.
Ўролмонлар фарзанди Гавҳарнинг Қозоғистон янги пойтахти Остонада дунëга келиши ҳукуматнинг ўз миллатдошларига нисбатан олиб бораëтган сиëсатига яхши мисол дейди Қозоғистон республикасининг миграция ва демография агентлиги бошлиғи Қоржовбой Арслон Жумағали ўғли:

"Элбоши ўз оғзи билан Туркистон шахридаги қозоқларнинг қурултойида айтган гапларининг исботи бу."

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўролмон-қозоқларнинг Қозоғистонга келиш квотасини икки баравар оширди. Президент фармонида бир ой ичида кўчиб келувчилар учун шароитлар яратилиши ҳақида гап боради.Республика миграция ва демография агентлиги бошлиғи ҳозир мамлакатда 270 минг ўролмон яшаëтганини айтади ва Қозоқларнинг Қозоғистонга қайтиши давом этмоқда дейди:

"Квота бўйича йилнинг бошидан кўчиб келишни истаганлар бир оз кутишди.Энди янги фармон бўйича уларни гуруҳ-гуруҳ қилиб кўчириш ишлари бошланди.Бир ходимимиз Монголияда, бошқалари Эрон ва Афғонистонда бу иш билан машғул. Кўчиб келганларнинг барча ҳаражатлари давлат тарафидан қопланади ва улар уй-жой билан таъминланади."

Президент фармонида келаси йил Ўзбекистондан ҳам 6216 ўролмон оиласи кўчириб келиш назарда тутилганди.

Бундан бир неча йил олдин Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидан келиб Қозоғистонга жойлашган Мўлдоқул Норимбетов Ўзбекистондаги ижтимоий сиëсий муҳит боис ўз киндик қони тўкилган қишлоғини тарк қилганлигини айтади.

"Мен ўзим Бўстонлиқданман.Мени ака-укаларим, оғайниларим Бўстонлиқда. Уларни ҳаммаси кетяпти.Улар ëмон умр кечираëтгани боис Бўстонлиқни ташлаб кетяпти. Қозоғистонда Ўзбекистонга қараганда яҳшироқ. Сабаби бирор иш билан шуғуллансам биров келиб қўлимга урмайди. Сал бўлса ҳам Қозоғистонда демократия бор. Ҳудога шукур".

Собиқ Ўзбекистон фуқароси,Ўзбекистоннин тарк этган минглаб ўролмонларнинг бири Мўлдоқул Норметов фикрлари эди.
Қозоғистондаги демографик аҳвол нафақат кўчиб келаëтган ўролмонлар балки улар оиласида дунëга келаëтган фарзандлар боис ҳам яҳшиланмоқда дейишади кузатувчилар. Остонадаги туғруқҳонада алла овози янграмоқда.
Ўролмон Оқбоëн боласига алла айтмоқда.
XS
SM
MD
LG