Линклар

АҚШ Давлат Департаменти Эронни Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга чақирди.


Эроннинг диний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий Эронни Агентлик билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкинлиги борасидаги сўзлари жиддий хавотир уйғотмоқда, деди АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрели.
Хоманаий Эрон ўзининг ядровий объектларини бориб кўришига рухсат бериш тўғрисида Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан имзолаган келишувдан ўз ҳоҳиши бўйича чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдиради, деган эди.
Душанба куни Эрон миллий хавфсизлик қўмитаси котиби Руҳоний Москвага режалаган ташрифини бекор қилди.
Руҳонийнинг Россия раҳбарлари билан Эрон ядровий дастури борасида музокаралар олиб бориши кутилган эди.
XS
SM
MD
LG