Линклар

Саудиядаги қочоқлар лагерида 12 ой яшагач, 370га яқин ироқлик ўз уйларига қайтди.


“Рафа” қочоқлар лагерининг бошқарувчиси, полковник Муҳаммад бин Самран ал Ўтининг маълум қилишича, қочоқлар кеча кечқурун автобусга ўтириб,ҳарбийлар ҳамроҳлигида Қувайт томон йўл олган.
У ердан уларнинг Ироқнинг жанубий ҳудудига ўтиши кутилмоқда.
Ал-Ўтининг хабар қилишича, бу саккизинчи бор қочоқларнинг ўз ҳоҳиши билан ватанига қайтишларидир. Айни дамда Рафадаги лагерда 3,200нафар ироқлик қолган.
XS
SM
MD
LG