Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш: “АҚШ Ироқдаги муҳим миссиясидан воз кечмайди”, деб баëнот берди.


- Душманлар АҚШ Ироқдан қочиб кетади, деб ҳисобламоқда. Шунинг учун улар бегуноҳ одамлар,халқаро ташкилот ходимлари ва коалиция ҳарбийларини ўлдирмоқда. Аммо Америка ҳеч қачон қочмайди. Биз ҳаëтимиз хавфсиз бўлиши учун курашамиз, - деди Жорж Буш.
Бу якшанба куни Ироқда АҚШнинг 16 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганидан буëн, АҚШ Президентининг қилган биринчи чиқишидир.
“Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар беришича,бугун Карбало шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўлбола бомба портлаб кетиб, икки ироқлик ҳалок бўлган.
Шунингдек, ўтган тунда Тикрит шаҳри ëнида қўлбола портловчи мосламанинг портлаб кетиши оқибатида бир АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган.
Кеча АҚШ Конгресси Америка тарихдаги энг катта ëрдам дастурини маъқуллади. Унга мувофиқ Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлар учун 64 миллиард 700миллион, Ироқни қайта тиклаш учун эса 18 миллиард 600 миллион доллар ажратилади.
XS
SM
MD
LG